Буюк адиблар ҳаёти ва ижодига бағишланган адабий-бадиий хотира кечаси
Тошкент молия институтида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон миллий академик драма театри ва Тошкент молия институти ҳамкорлигида буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиг и ҳамда Ўзбекстон қаҳрамони таниқли адабиётшунос олим Озод Шарофиддинов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш, ëшлар орасида китоб ўқиш ва китобхонлик маданиятини ошириш, шу билан бирга талаба-ёшларнинг буюк адиблар ҳаёти ва ижоди ҳақидаги билимларини бойитиш мақсадида адабий-бадиий хотира кечаси ўтказилди.
Ушбу адабий-бадиий хотира кечасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг адабиётшунос олимлари филология фанлари доктори, профессор Узоқ Жўрақулов ва филология фанлари номзоди, доцент Шермухаммад Аминов ҳамда Ўзбекистон миллий академик драма театри актрисаси Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Малика Иброҳимова, Ўзбек ва рус тиллари кафедраси мудири Нишонбой Ҳусанов, шу кафедра аъзолари, шунингдек Молия, Кредит, Ғазначилик ва давлат жамғармалари факультети талабалари ҳамда уларнинг мураббийлари иштирок этдилар. Тадбир жуда қизиқарли ва мазмунли бўлиб ўтди.