Банк иши факултетида “Ота-оналар куни”

Банк иши факултетида “Ота-оналар куни”

   Банк иши факултетида “Ота-оналар куни” бўлиб ўтди. Унда институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори И.Қўзиев, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ф.Муҳаммедов, Устоз ва мураббийлар кенгаши раиси У.Раджабов, факултет декани Р.Саидов, декан муовинлари, факултет профессор-ўқитувчилари ва гуруҳ мураббийлари иштирок этиб, ота-оналарга таълим-тарбия жараёни, талабаларга институтда яратилган шарт-шароитлар, институтни ички тартиб қоидалари шу билан бир қаторда факултет талабаларининг эришаётган ютуқлари билан яқиндан таништирдилар. Тадбир давомида ота-оналарга талабаларнинг давомати, дарсга кеч қолмаслик, кийиниш маданиятига риоя қилиш, ўқув жараёни ҳақида тушунчалар берилди. Тадбир сўнгида факултетдаги фаол ва кўплаб ижобий натижаларга эришган талабаларга фахрий ёрлиқлар, уларнинг ота-оналарига эса ташаккурномалар топширилди.

 

17:22 / 2019-10-21
Success helper
Success warning