“Бахтиёр оила – жамият таянчи”

“Бахтиёр оила – жамият таянчи”

20 ноябрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси Исломхон қори Убайдуллаев 3-сонли талабалар турар жойига ташриф буюрдилар. Устоз “Менежмент ва маркетинг” кафедраси томонидан режалаштирилган йиллик “Кафедра ҳафталиги” тадбирлари доирасида “Бахтиёр оила – жамият таянчи” мавзусида талаба қизларга маъруза қилдилар.


Исломхон қори Убайдуллаев маърузалари давомида бахтли, саодатли оила қуриш, эр-хотиннинг ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари, ота-онага, қайнота-қайнонага муносабат, фарзанд тарбияси, силаи раҳм ва шу каби кўплаб долзарб масалаларга тўхталиб ўтдилар, бугунги кунда жамиятимизда юз бераётган қатор муаммолар ечимини оятлар, ҳадислар ҳамда солеҳ кишиларнинг ҳаёти мисолида тушунтирдилар.

Тадбир сўнгида «Ўзаро ҳадя улашинглар, бир-бирларингизга муҳаббатли бўласизлар» ҳадисига амал қилган ҳолда энг яхши гултож совға“Бахтиёр оила” китобларидан талаба қизларга тортиқ этилди.






19:13 / 2021-11-20
Success helper
Success warning