Тўйга тўёна ёхуд бизга чемпионлик ярашади!

Тўйга тўёна ёхуд бизга чемпионлик ярашади!

 Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган қутлуғ айёмнинг 27 йиллигига бағишлаб Миробод туманида жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Армрестлинг спорт тури бўйича ёшлар ўртасида Тошкент шаҳар очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

 

 Тошкент шаҳрининг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 200 дан ортиқ профессионал ва ҳаваскор спортчилар ўртасида Тошкент молия интитути талабалари ҳам иштирок этдилар.

 

Институтимиз шарафини 4 нафар терма жамоа аъзолари муносиб ҳимоя қилдилар. Жумладан, Банк иши факултетининг I босқич БИ-50 гуруҳ талабаси Яхшибоев Бахром Жуманиёз ўғли 55 кг вазн тоифасида фахрли биринчи ўринни эгаллаб мутлоқ чемпион номига сазовор бўлди.

 

Ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилган жамиятдагина мана шундай маънан ҳамда жисмонан соғлом авлод вакиллари сони ортиб бораверади.

 

 

16:00 / 2019-12-09
Success helper
Success warning