“Бухгалтерлар лигаси” номли билимлар беллашуви ўтказилди

“Бухгалтерлар лигаси” номли билимлар беллашуви ўтказилди


Тошкент молия институти “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факултети 1-курс ва 2-курс талабалари ўртасида “Бухгалтерлар лигаси” номли билимлар беллашуви ўтказилди. Унда 1- ва 2-курс талабалари гуруҳларга бўлинган ҳолда ўзларининг бухгалтерия ҳисобига оид билимлари бўйича мусобақалашишди. Тадбир “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси мудири дотс. И.Очилов, PhD З.Қаҳҳаров, ўқитувчи Д.Мирсадиқова ҳамда факултет талабалар кенгаш президенти Ирискулов Темур томонидан ташкил этилди. Тадбирда “Бухгалтерия ҳисоби” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари ва тюторлар қатнашдилар.
 

Айтиш мумкинки, “Бухгалтерлар лигаси” билимлар беллашуви талаба ёшлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлди. Тадбир ташкилотчилари келаси ўқув йилидан бошлаб мунтазам асосда ушбу билимлар мусобақасини ташкил қилишни режалаштирмоқда. Ушбу мусобақага “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факултети талабаларидан ташқари институтнинг бошқа ихтиёрий равишда қатнашишлари мумкин.
 

Тадбир якунида мусобақа ғолибларига эсдалик соврин ва фахрий ёрликлар топширилди.

14:16 / 2023-06-06
Success helper
Success warning