Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилари Чехияда малака оширишда
Ҳозирги вақтда шиддат билан янгидан-янги методик усуллар, технологиялар ва трендлар асносида ривожланиб бораётган таълим тизимида халқаро тажриба ва тенденцияларни ўрганиш, тадқиқ ва таҳлил этиш муҳим масала ҳисобланади.
Тошкент молия институти профессор ўқитувчиларидан ташкил топган илмий жамоа айни кунларда Чехия Республикаси Прага шаҳрида жойлашган Европа амалий фанлар ва менежмент институтида ўз малакаларини оширмоқдалар. Ташрифнинг илк кунларида Тошкент молия институти жамоаси Европа амалий фанлар ва менежмент институти раҳбари профессор Холназар Амоновга Тошкент молия институти ректори номидан эсдалик совғаларини тантанали равишда топширдилар.
Малака ошириш курси давомида институт илмий жамоасига Европа амалий фанлар ва менежмент институтининг илмий салоҳияти юқори бўлган профессорлари томонидан импакт-фактори юқори бўлган илмий журналларда мақолаларни чоп эттириш тартиби, Web of Sciyence, Scopus платформаларидаги илмий журналлар ва илмий ўлчов индикаторлари (sciyentometric indicators)ни таҳлил қилиш усуллари, Web of Sciyence ва Scopus платформаларида журналларнинг импакт-факторини ҳисоблаш йўналишлари юзасидан илмий-назарий ва амалий маълумотлар тақдим этилди.