Давлат тили – миллий маънавиятимиз тимсоли

Давлат тили – миллий маънавиятимиз тимсоли

Жорий йилнинг 19 октябрь куни Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети  тасарруфидаги “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси томонидан 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат мақоми берилган кунга бағишланган “Давлат тили – миллий маънавиятимиз тимсоли” мавзусида кафедра ҳафталиги доирасида тадбир ўтказилди.

 

Мазкур тадбирга соҳа мутахассислари сифатида А.Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети доценти, ф.ф.н. М.Турдибеков, Тошкент молия институти “Ўзбек ва рус тиллари” кафедраси профессори, ф.ф.д. Н.Ҳусановлар таклиф этилди. Тадбирда факультет декани Р.Саидов, “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди.

 

Тадбирда маърузачилар қадимий тил сифатида эътироф этилган ўзбек тили халқимиз учун миллий қадрият, ўзликни англаш, мустақил давлатчилик тимсоли, маънавий бойлик, халқимиз ҳаётидаги сиёсий-ижтимоий, маънавий-маърифий тараққиётида муҳим аҳамият касб этишини қайд этишди.

20:28 / 2022-10-21
Success helper
Success warning