“Суғурта хизматларини сотиш бўйича “E-агент” тизими” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди

“Суғурта хизматларини сотиш бўйича “E-агент” тизими” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 октябрдаги ПҚ-5265-сон “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 780-сон “Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимизда суғурта фаолиятини рақамли форматга трансформация қилиш ишлари тизимли амалга оширилмоқда.

 

2022 йил 21 апрель куни “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси ҳамда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси ҳамкорлигида ташкил этилган семинар-тренингда, айнан, юқорида қайд этилган ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг суғурта компаниялари томонидан бажарилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича тўхталиб ўтилди.

 

“Суғурта хизматларини сотиш бўйича “E-агент” тизими” мавзусида бўлиб ўтган семинар-тренингда “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси менежери С.Махмудов ва компаниянинг Тошкент шаҳар филиали Бош менежери Д.Гаюпов ушбу тизимнинг афзалликлари ва ишлаш механизми ҳақида “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшларига батафсил маълумот бердилар.

 

Савол-жавобларга бой бўлган мазкур семинар-тренинг тадбир иштирокчиларида  катта қизиқиш уйғотди.

12:10 / 2022-04-22
Success helper
Success warning