8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган давра-суҳбати бўлиб ўтди

8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган давра-суҳбати бўлиб ўтди

2023-йил 7-декабрь куни Тошкент Молия институтида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган давра-суҳбати бўлиб ўтди.

 

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенат аъзоси, Қўмита раис ўринбосари Б.Ж.Матмуратов иштирок этди ва маъруза қилди. Шунингдек, тадбирда Институт раҳбарияти ва “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

 

 

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг асосий ғоялари, шу жумладан инсон ва унинг ҳуқуқ ва манфаатлари устунлиги принципи Конституциямизнинг асосини ташкил этишига урғу берилди. Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи халқ бўлиши керак ғояси асосида қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаси ўтқазилганлиги, аҳолимиз ушбу жараёнда фаол иштирок этгани ҳамда 220 мингдан зиёд таклифлар берганлиги ва уларнинг ҳар тўрттасидан биттаси лойиҳадан жой олганлигига алоҳида таъкидлаб ўтилди.

 

 

 

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси, мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланишига хизмат қилиб, эркин ва фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келаётганлиги, мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳот ва ўзгаришларнинг барчаси Конституциямиз асосида амалга оширилаётганлиги, бу эса унинг халқимиз манфаатларига, давлатимизнинг стратегик мақсадларига тўла жавоб берадиган, ҳар томонлама пухта ишланган муҳим сиёсий ҳужжат эканидан далолат беришига алоҳида урғу берилди.

 

Илк маротаба Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистон суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги ўзгармас қоида сифатида мустаҳкамланганлиги унинг нақадар халқимиз манфаатларига жавоб беришлигини кўрсатади.

 

 

 

 

Шунингдек,  Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида “инсон-жамият-давлат” тамойили асосида инсон ҳуқуқлари борасидаги нормалар қарийб 3,5 бараварга кўпайганлиги барча соҳаларда “инсон қадри”нинг том маънода юксалишига, давлат ва жамият ҳаётини янги ва замонавий тарзда бошқариш имконини бериши ва бу Янги Ўзбекистонда инсон ва унинг манфаати устуворлигини кўрсатиб беришидан далолатдир. Шу боисдан, янги таҳрирдаги Конституция ижросини тўлиқ таъминлаш барча даражадаги давлат органлари ва ташкилотларининг биринчи навбатдаги устувор вазифаси эканлигига эътибор қаратилди.

 

Тадбир давомида сўзга чиққанлар Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ҳамда жамият ва шахс масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

 

Шундан сўнг талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан маърузачиларга мурожаат қилишди ва барча саволларга жавоблар олишди.

17:41 / 2023-12-07
Success helper
Success warning