Фрилансерлик – бу келажак касби

Фрилансерлик – бу келажак касби

Республикада талаба-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, талаба ёшлар бандлигини таъминлаш, ўқишдан ташқари вақтларини ўз истеъдод, қобилият, билим ва кўникмаларидан мақсадли фойдаланган ҳолда даромад топишга йўналтириш муҳим ҳисобланади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2022 йил 4 март куни олий таълим ташкилотлари талабаларининг бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 20 сентябрь куни Тошкент молия институтида «Фрилансерлик – бу келажак касби» мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди. Мазкур тадбир мақсади институтда таҳсил олаётган талабалар бандлигини ошириш, уларга қўшимча даромад манбаларини топишга кўмаклашишни назарда тутди.

 

Ахборот технологияларининг тараққиёти ва ривожи бугунги меҳнат бозорига ҳам шиддат билан кириб келмоқда. Иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларида замонавий билим ва креативлик, янгича ёндашувларни талаб этилмоқда. Фрилансерлик меҳнат бозорининг замонавий кўриниши бўлиб, ёшлар ўз билим ва тажрибаларини даромад олиш манба айлантиришига яқиндан кўмак берувчи фаолият йўналишидир.

 

Тадбирни институт Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Исламкулов очиб берди. Шунингдек, тадбирда дунё миқёсида Upwork ва TopTal каби фриланс платформаларида фаолият юритувчи фрилансерлар: “EPAM Systems” компаниясининг маҳсулот бўйича менежери Нуриддин Иминохунов, “TechSells” компанияси асосчиси Зафарбек Иброҳимовлар иштирок этди.

 

 

 

Семинарда Мамлакатимизнинг етакчи Фрилансерлари томонидан фрилансерлик платформаларида рўйхатдан ўтиш ва биринчи буюртмани олиш бўйича назарий ва амалий машғулотлар кўрсатиб ўтилди. Қизғин савол-жавблар тарзида ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мазкур амалий тадбир юқори савияда ташкил этилди ҳамда талаба-ёшларда катта таассурот қолдирди.

18:55 / 2022-09-20
Success helper
Success warning