Тошкент молия институти ва «ОСОН» трансмиллий компанияси  ўртасида Финтеч соҳасида таълим, фан ва кадрлар тайёрлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Тошкент молия институти ва «ОСОН» трансмиллий компанияси  ўртасида Финтеч соҳасида таълим, фан ва кадрлар тайёрлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди

27 апрель куни Тошкент молия институти ва «ОСОН» трансмиллий компанияси  ўртасида Fintech соҳасида таълим, фан ва кадрлар тайёрлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
 

Мазкур меморандумда, Тошкент молия инстиути ректори, профессор Тешабаев Тўлқин Зокирович, ўқув ишлар бўйича проректор Мехмонов Султонали Умаралиевич, ОСОН” компанияси бош директори Фарҳод Маҳмудов ва “DIGITAL FINANCE " инкубация ва акселерация маркази вакиллари иштирок этишди.
 

Ҳамкорликнинг асосий мақсади эса талабалар малакасини ошириш бўйича қўшма тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, амалиёт ва мураббийлик дастурлари, финтеч саноатини ривожлантиришдан иборат.














Шунингдек, дастур доирасида институт талабалари билан «Fintech – келажак соҳаси » очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. «ОСОН» компанияси бош директори Фарҳод Маҳмудов махсус меҳмон сифатида иштирок этди. Талабалар тўлов тизими асосчисига унинг талабалик йиллари ҳақида, тўлов тизимини яратиш жараёни ва IT StartUPларининг муваффақияти тарихи ҳақида саволлар беришди.

 





 

08:00 / 2023-04-28
Success helper
Success warning