«Бўлажак етакчилар учун саноатда таълим: Россия ва Ўзбекистон университетларининг ўзаро ҳамкорлиги»

«Бўлажак етакчилар учун саноатда таълим: Россия ва Ўзбекистон университетларининг ўзаро ҳамкорлиги»


27 апрель “ИННОПРОМ Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмасининг сўнгги куни бўлди. Ушбу тадбир саноат, ИТ-технологиялари ва тиббиёт соҳаларидаги энг сўнгги технологиялар ва ишланмаларни илгари суриш мақсадида ўтказилди ва йирик сармоядорларни бирлаштиришга хизмат қилди. Таъкидлаш жоизки, кўргазма доирасида Россия, Ўзбекистон, Франция, Беларус, Қозоғистон, Туркия, Германия каби давлатлардан 200 дан ортиқ экспонент, йирик компания, шунингдек, ўрта ва кичик бизнес вакиллари ўз маҳсулотларини намойиш этди.

Айнан шу тадбирда Тошкент молия институти сиртқи факультети »Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит« кафедра мудири профессори Ғанйиев Ш.В., кафедра профессор ўқитувчилари ва KBIS-10 гуруҳ талабалари қатнашди. Бугун биз ёш мутахассислар ва талабалар учун маъруза бўлган "INNOPROM University" махсус лойиҳасида бўлиш бахтига муяссар бўлдик.  Йирик саноат ва компания компаниялари раҳбарлари, етакчи олий ўқув юртлари ректорлари замонавий ишлаб чиқаришни қандай бошқаришни айтиб беришди.  Бугунги лойиҳанинг мавзуси «Бўлажак етакчилар учун саноатда таълим: Россия ва Ўзбекистон университетларининг ўзаро ҳамкорлиги» бўлди.  Институтимиз учун “Uralchem”, “Kasperskiy laboratoriyalari”, шунингдек, етакчи университетлардан бири НУСТ МИСИС каби йирик компанияларнинг ахборот алмашиши учун ҳам ушбу учрашув зарур эди.

10:29 / 2022-04-29
Success helper
Success warning