Ҳамкорлик

Ҳамкорлик

Таълим, фан va ишлаб чиқариш интеграцияси ҳамда инновацион ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, талабаларнинг стажировкасини samarali ташкил etish va амалиёт жойларида иш тажрибаларини ошириш мақсадида, joriy йилнинг 16 март куни Тошкент молия институти va “HAVAS FOOD” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди. 

 

Тадбирда Тошкент молия институти ректори, профессор Тешабаев Тўлқин Закирович va корхона ижрочи директори Каримов Аббос Акмалович, корхонанинг HR бўлими вакиллари билан биргаликда иштирок этишди. 

 

 

 

Ушбу ҳамкорлик шартномаси доирасида институт битирувчилари учун ишлаб чиқариш амалиёти, стажировкаларни ташкил этиш, институт tomonidan яратилган илмий ишланмаларни молиялаштиришга кўмаклашиш, шунингдек институт профессор-ўқитувчилари жамоаси билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда корхона ходимлари учун қўшма семинар-тренинглар ўтказиш кўзда тутилган.

 


 

 

17:42 / 2022-03-17
Success helper
Success warning