Солиқ маъмуриятчилиги самарали фаолиятини таъминлаш: республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди

Солиқ маъмуриятчилиги самарали фаолиятини таъминлаш: республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди

Тошкент молия институтида 2022 йил 22 апрель куни “Ўзбекистон Республикасида солиқ маъмуриятчилиги самарали фаолиятини таъминлаш: назарий-концептуал асослар ва амалиёт муаммолари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

 

 

 

 

Конференцияда Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор и.ф.д., доц. А.Исламкулов, Ўзбекистон Миллий Университети ўқув ишлари бўйича проректори, и.ф.д., проф. Ш.Тошматов, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти “Солиқлар ва солиққа тортиш” кафедраси мудири, и.ф.д., проф. И.Ниязметов, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти бош мутахассиси, и.ф.д., проф. С.Воронин, мутахассис тайёрловчи кафедра мудирлари,  профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар, мустақил изланувчилар, тадқиқотчилар, магистрлар ҳамда талабалар иштирок этишди.

 

 

Илмий-амалий конференцияни ўтказишдан асосий мақсад – етакчи иқтисодчи-олимлар ва соҳа мутахассислари иштирокида Ўзбекистон Республикасида солиқ маъмуриятчилиги самарали фаолиятини таъминлаш йўналишларини таҳлил қилиш ва мунозаралар асосида мавжуд муаммоларни ҳал этишга доир илмий таклифлар ишлаб чиқиш; назарий билимларнинг амалиёт билан узвийлигини таъминлаш орқали мамлакатимизда солиқ маъмуриятчилигининг самарали фаолиятини таъминлаш йўлларини аниқлаш ҳамда уларни илмий асослашга қаратилган.

 

Пленар йиғилишдан сўнг, қуйидаги секцияларда муҳокамалар давом этди:

 

  • Тараққиёт стратегиясини самарали амалга оширишда бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари;

  • Рақамли иқтисодиёт шароитида самарали солиқ маъмуриятчилиги фаолиятини таъминлашнинг назарий-концептуал асослари;

  • Солиққа тортиш тизими амалдаги ҳолатининг ўзига хос жиҳатлари;

  • Солиқ маъмуриятчилигини ташкил этишнинг илғор хориж тажрибасидан мамлакатимиз солиқ тизимини такомиллаштиришда фойдаланиш истиқболлари;

  • Рақамли иқтисодиёт шароитида банк, молия ҳамда бухгалтерия ҳисобини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари.

 

 

Мазкур илмий-амалий конференцияда мамлакатимизда жаҳон андозалари талабларига мос келувчи солиқ маъмуриятчилиги фаолиятини таъминлашнинг замонавий, самарали усул ва воситаларини амалиётга жорий этиш муаммолари муҳокама қилинди.

 

 

 

 

 

Конференция ишида солиқ маъмуриятчилиги амалиётини рақамлаштириш самараларини асослаш ҳамда “солиқ тўловчилар ва солиқ органларининг ҳамкорликда ўсишга асосланган янгича мулоқоти” имкониятларини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

 

20:45 / 2022-04-22
Success helper
Success warning