Институт илмий салоҳият даражасини ошириш масаласи – давр талаби

Институт илмий салоҳият даражасини ошириш масаласи – давр талаби

Олий таълим муассасаларининг илмий салоҳияти уларда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларнинг илмий фаолиятда фалсафа доктори (PhD) ҳамда фан доктори (DSc) диссертациясини ёқлаш ва улар бўйича олий аттестация комиссияси ҳужжатларни олишига қараб аниқланади. Бунда ОТМда фаолият кўрсатаётган жами ўқитувчилардан (асосий штат ва ички ўриндошлар) неча фоизда илмий унвони ва даражаси мавжудлигига қараб баҳоланади.
 

«Сиртқи» факультет «Иқтисодиёт, бошқарув, солиқлар ва суғурта» кафедраси 2021-2022 ўқув йилида ташкил этилган кафедра бўлишига қарамай, ўз профессор-ўқитувчиларини илмий даражасини ошириш ишларини олиб бормоқда. Ўқув йилини бошидан буён кафедрани икки ўқитувчиси: С.Собиржонов ва Н.Хасанхоновалар ўз илмий ишларини муваффақиятли ёқлаб олишди ва кафедра илмий салоҳиятини 48,3 фоиздан 55,2 фоизга (жами штатга нисбатан) кўпайишига ҳисса қўшишди.

 

24 сентябрь куни С.Собиржонов «Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш» мавзусида 08.00.13 – «Менежмент» ва 08.00.15 – «Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти» ихтисослиги фалсафа доктори ихтисослиги фалсафа доктори (PhD) диссертацияни муваффақиятли ёқлади.



 

8 октябрь куни Н.Хасанхонова «Ўзбекистонда билимлар иқтисодиётининг концептуал асосларини ривожлантириш» мавзусида 08.00.01 – «Иқтисодиёт назарияси» ихтисослиги фалсафа доктори (PhD) диссертацияни муваффақиятли ёқлади.




 

Кафедра «Иқтисодиёт, бошқарув, солиқлар ва суғурта» бундан буён ҳам ўз илмий салоҳиятини ошириш мақсадида фаол бўлишга тайёр.
 

18:17 / 2021-10-18
Success helper
Success warning