«Ишчи ўрнини ҳар доим ишчи босади» мавзусида тренинг бўлиб ўтди

«Ишчи ўрнини ҳар доим ишчи босади» мавзусида тренинг бўлиб ўтди

2022 йил 31-октабр куни «Менежмент ва маркетинг» кафедраси томонидан «Ишчи ўрнини ҳар доим ишчи босади» мавзусида тренинг бўлиб ўтди. Тренинг доирасида С.Собиржонов, Д.Жалолова, Ф.Илҳомжонова, Ш.Зияевалар раҳбар ва ходимлар ўртасидаги низолар сабаблари, жамоадаги ижтимоий-психологик иқлимни оптималлаштириш масалалари ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.

 

 

Жумладан, тренинг давомида доцент., PhD. Собиржонов Санжар Собиржонович раҳбар ва ходим ўртасидаги зиддиятларни конструктив ҳал қилишда бир-бирининг манфаатларини, расмий мақомлардаги фарқни, индивидуал психологик хусусиятлар ва ҳиссий ҳолатни ҳисобга олиш, зиддиятни турли томонлардан ҳал қилишга ёндашиш орқали ёрдам бериши  хусусида тўхталиб ўтди.

 

Талабалар билан суҳбат жонли ўтди, кўпгина саволлар бўлди.

16:58 / 2022-10-31
Success helper
Success warning