Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида

Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида

Тошкент молия институти Сиртқи факультетининг «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит» кафедраси томонидан 2022 йил 10 март соат 8:30 да «Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Тошкент молия институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор и.ф.д. А.Исламкулов, сиртқи факультет декани Н.Кузиева, кафедра мудири проф. Ш. Ғаниев ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари, Табиий – илмий ва гуманитар фанлар кафедраси ва СБХА-50,51, СБИ-51 гуруҳларининг талабалари иштирок этишди. 



Ушбу суҳбатнинг асосий маърузачиси ва меҳмони  - Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг сиёсий шарҳловчиси, ʼЎзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, фахрий унвониʼ, ЪШуҳратʼ медали ва ЪВетеранʼ бирлашмаси олдидаги хизматлари учун медали ҳамда ʼЎзбекистон Республикаси халқ таълими аълочисиʼ кўкрак нишони соҳиби, Халқаро Антик Дунё илмий Академиясининг академиги  - Қобилбек Тўхтабекович Каримбеков бўлди.  

Қобилбек Тўхтабекович Каримбеков ўз сўзида Ўзбекистоннинг тинчликсевар мустақил ташқи сиёсати ва унинг жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олиниши ва мустақилликдан кейинги даврдаги  сиёсий, иқтисодий ўзгаришлари тўғрисида маъруза қилди. Бундан ташқари, бугунги кундаги қўшни давлатлардаги сиёсий ўзгаришлар  ҳақида  ҳам айтиб ўтди.



Давра суҳбати жуда қизиқарли ҳамда мунозарали, савол-жавобларга бой бўлди.

18:11 / 2022-03-10
Success helper
Success warning