Тошкент молия институтида “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

Тошкент молия институтида “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди

 

Жорий йилнинг 12 апрель куни Тошкент молия институтида   “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси тадбири ўтказилди.









Унда асосий буюртмачи ташкилотлар: Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, 120 дан ортиқ бошқа корхона ва ташкилотлар (тижорат банклари, суғурта компаниялари, хусусий сектор ташкилотлари, уюшмалар) иштирок этишди.






Тадбирнинг мақсади - Тошкент молия институти талабалар ва институтни тамомлаётган ёш мутахассисларга мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар бериш ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашишдан иборат.

Тадбирда иш берувчи корхона ва ташкилотлар масъул ҳодимлари ўз фаолиятини ёритувчи кўргазмали жиҳозлар ва бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар билан фаол қатнашишди. 





Ярмаркада институт талабалари иш берувчилар билан бевосита мулоқот ўрнатиш имкониятига эга бўлишди.  Ушбу жараёнда талабалар ва институт битирувчилари ишга жойлашиш борасида ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди, Хусусан, талаба-ёшлар иш берувчи корхона ёки ташкилотдаги мавжуд вакант ўринлар, у ердаги меҳнат ва маиший-маданий шарт-шароитлар, иш ҳақи миқдорлари ҳақидаги маълумотлар билан танишиш имкониятига эга бўлишди.





Ярмарка давомида бир нечта талаба-ёшлар корхона-ташкилот вакиллари билан бевосита суҳбат қилиб, шу жойнинг ўзида ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги сертификатларга эга бўлишди.

Тадбир жуда юқори савияли ва натижали тадбир сифатида алоҳида эътироф этилди.

 

16:30 / 2022-04-12
Success helper
Success warning