“Кибермакондаги таҳдидлар даражаси ва улардан ёшларни асрашнинг долзарб масалалари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Жорий йил 26 октябрь куни “Ижтимоий фанлар” кафедраси ҳафталиги доирасида Тошкент молия институтининг 1-маърузалар залида “Кибермакондаги таҳдидлар даражаси ва улардан Ёшларни асрашнинг долзарб масалалари” мавзуcида маънавий-маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбати “Ижтимоий фанлар” кафедраси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Киберхавфсизлик маркази билан ўзаро ҳамкорлик доирасида ташкил этилди.
Бугунги глобаллашув жараёнлари дунё тараққиётнинг янгидан-янги имкониятларини тақдим этиш билан бирга инсоният учун хавфли омилларини ҳам намойиш этмоқда. Бу ҳолат нафақат бир давлат, балки бутун бир дунё миқёсида халқаро кибермаконда хавфсизликни таъминлашни муҳим масала сифатида инсоний ҳаёт кун тартибига қўйди. Шахсий маълумотларнинг ўғирланиши ва шахсий ҳаёт дахлсизлигига таҳдидлар, онлайн савдо орқали фирибгарлик, пластик карталардан маблағларни ўзлаштирилиши, онлайн қиморбозлик, фейк эълонлар берилиши – бугун жамият аъзоларига ўзининг салбий таъсирини кўрсатиб келмоқда.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Киберхавфсизликни таъминлаш марказининг масъул ходимлари томонидан виртуал тармоқларда пайдо бўлаётган таҳдидлардан ҳимояланиш чоралари бўйича кўрсатмалар берилди.