“Хорижий тил таълимининг муаммолари ва истиқболлари” мавзусида олий таълим муассасалариаро илмий-методик конференция ўтказилди

“Хорижий тил таълимининг муаммолари ва истиқболлари” мавзусида олий таълим муассасалариаро илмий-методик конференция ўтказилди

2022 йил  20 апрелда Тошкент молия институти анжуманлар залида «Хорижий тиллар» кафедраси  томонидан  “Хорижий тил таълимининг муаммолари ва истиқболлари”  мавзусида мавзусида олий таълим муассасалариаро илмий-методик анжуман  ўтказилди.

 

 

Анжуманни кириш сўзи билан ТМИ Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори  А.Х.Исламкулов очиб берди

 

 

 

Шунингдек,  анжуманда  ўз маърузалари билан   «Хорижий тиллар» кафедраси мудири, PhD., доцент Ф.Саидова  «Formation of a communicative competence in training foreign language» мавзусида,  Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти  доценти, DSc. Ф.И.Икрамханова «Хорижий тил таълимида  хорижий тажрибалар» мавзусида, Тошкент давлат юридик университети  доценти, ф.ф.н. С.Т.Акобирова "Кредит-модуль тизимида хорижий тил таълими: муаммолар ва ечимлар" мавзусида,  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети  доценти, PhD  Х.А.Саримсоқов «Мамлакатимиз ҳудудида молияга оид терминларнинг шаклланиш кетма-кетлиги» мавзусида, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети доценти, PhD М.А.Назарова «Artificial intelligence as a tool for translator» мавзусида маъруза қилдилар.

 

 

Анжуман ялпи мажлисида Тошкент шаҳар Олий таълим муассасалари педагог ходимлари ва талаба ёшлари иштирок этишди. Анжуман иши тушликдан сўнг  шўбаларда давом этди.   Илмий амалий анжуман  юқори илмий даражада ўтказилди.

16:08 / 2022-04-21
Success helper
Success warning