Конституция – фаровон ҳаётимиз кафолати

Конституция – фаровон ҳаётимиз кафолати

Жорий йилнинг 6 декабрь куни «Бюджет ҳисоби ва ғазначилик» факультети тасарруфидаги «Баҳолаш иши ва инвестициялар» кафедраси томонидан кафедра ҳафталиги доирасида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган «Конституция – фаровон ҳаётимиз кафолати» мавзусида тадбир ўтказилди.

 

Мазкур тадбирга соҳа мутахассислари сифатида Тошкент давлат юридик университетидан ю.ф.д., проф. Ш.Файзиев, ю.ф.д., дос. Г.Ш.Узакова ва ю.ф.н., проф. Р.Ҳ.Кенжаевлар таклиф этилди. Тадбирда факультет декани Р.Саидов, «Баҳолаш иши ва инвестициялар» кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди.

 

Тадбирда маърузачилар Конституция – шу заминда истиқомат қилаётган, миллати, тили, динидан қатъи назар, барча инсонлар учун мустаҳкам бир ҳимоя воситаси эканлиги, мустақил Ўзбекситонда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши, давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширилишини тадбир иштирокчиларига атрофлича тушунтириб беришди.

 

16:40 / 2022-12-06
Success helper
Success warning