«Иккинчи жаҳон уруш хотираларида» номли ижодий ишлар кўрик-танловини эълон қилинмоқда

«Иккинчи жаҳон уруш хотираларида» номли ижодий ишлар кўрик-танловини эълон қилинмоқда


Танлов Иккинчи жаҳон уруши майдонларида ҳамда машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган барча юртдошларимизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг номларини абадийлаштириш, ўзбек халқининг буюк Ғалабага қўшган ҳиссасини кенг миқёсда ёритиш ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уруш асоратларини унутмасликка чорлаш мақсадида ўтказилмоқда.


Танлов ижоднинг қуйидаги йўналишларида ўтказилади: рангтасвир, графика ҳамда ҳайкалтарошлик.
 

Танловда Тошкент молия институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этишлари мумкин.
 

Ушбу танлов 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан «Галаба боғи» ёдгорлик мажмуаси таркибидаги «Шон-шараф» давлат музейида ўтказилади.
 

Танловда иштирок этишни истаганлар ўз ижод наъмуналари билан л-май санасига қадар «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасига қуйидагиларни тақдим этиши лозим:
 

- маълумотнома (резуме);
 

- пасспорт (ИД-карта) нусхаси;
 

- маълумот тўғрисидаги ҳужжат (диплом) нусхаси (мавжуд бўлса);
 

- ўқиш ёки иш жойидан берилган ижодий тавсифнома ва маълумотнома;
 

- 3х4 ўлчамдаги л та ҳамда 9х12 ўлчамдаги 1 та рангли фотосурат;
 

- танловда иштирок этаётган томонидан яратилган, бадиий жиҳатдан ҳамда бадиий безак ва мантиқ жиҳатдан тўлиқ якунланган ижод намунаси (асар).
 

Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.
 

Танловда иштирок этишни ҳоҳлаганлар ўз ижодий ишларини қуйидаги манзилга «танловга» деган белги ва расмийлаштирилган ариза билан олиб бориб топширишлари ёки йўллашлари сўралади:
 

100069, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Сағбон кўчаси, 382-уй.
 

Алоқа учун телефонлар:    (99) 860-18-87, (97) 707-15-12,
 

(90) 909-94-70.

 

16:36 / 2023-03-27
Success helper
Success warning