«Коррупция-миллат заволи» мавзусида давра суҳбати ўтказилди

«Коррупция-миллат заволи» мавзусида давра суҳбати ўтказилди

2023 йил 26 май куни “Олий ва амалий математика” кафедраси ҳамда институт Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими томонидан “Коррупция-миллат заволи” мавзусида институт 1-курс талабалари учун давра суҳбати ўтказилди.

 

 

 

 

 

Дастлаб кафедра доценти И.Мамуров кириш сўзи олиб, бугунги давра суҳбатига таклиф қилинган меҳмон — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси профессори, полковник Ш.Р.Қобиловни таништирди ва унга сўз берди. Ш. Қобилов ўз маърузасида коррупция ва унинг мамлакат иқтисодиётидаги салбий оқибатларига доир статистик маълумотларни келтириб ўтди. Коррупция ҳар қандай миллат ва жамиятнинг заволи эканлиги рақамлар ва фактлар ёрдамида асослаб ўтилди.

 

 

 

Давра суҳбатида шунингдек Коррупцияга қарши курашиш “Комплаэнс назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи С.Дарвешов ҳам сўз олиб, институтда у раҳбарлик қилаётган бўлимнинг олиб бораётган ишлари ҳақида гапириб ўтди.

 

 

Давра суҳбати талабаларда катта қизиқиш уйғотди ва улар томонидан билдирилган фикрлар ҳам муҳокама қилинди. Тадбир якунида полковник Ш.Қобилов томонидан фаол талабаларга китоблар тақдим этилди.

18:31 / 2023-05-27
Success helper
Success warning