Янги Ўзбекистонни коррупциядан холи мамлакатга айлантиришда бирлашайлик
Жорий йилнинг 10 март куни «Менежмент ва маркетинг» кафедраси ташаббуси билан «Янги Ўзбекистонни коррупциядан холи мамлакатга айлантиришда бирлашайлик» мавзусида анжуман ўтказилди.
Унда институт ўқув ишлари бўйича проректори C. Меҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Академияси полковниги, профессор Қобулов Шариф Рахимович, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этишди.
Профессор Ш. Қобулов ўз маърузасида коррупция ва унинг мамлакат ривожидаги салбий таъсири, жамиятда илдиз отиш омилларига тўхталиб ўтар экан, сўнгги йилларда Мамлакатимизда барча соҳаларни коррупциядан холи ҳудудга айлантириш борасида саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани, хусусан, «Олий таълим – коррупциясиз соҳа» шиори остида амалга оширилаётган ишлар, албатта, таълим тизимининг равнақи учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.