Жанубий Кореянинг Кюнгвон университети вакиллари билан учрашув ўтказилди

Жанубий Кореянинг Кюнгвон университети вакиллари билан учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 29 март куни Жанубий Кореянинг Кюнгвон университети вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

 

Унда ректор Т.Тешабаев, Ўқув ишлари бўйича проректор С.Мехмонов, Халқаро алоқалар бўлими ходимлари, шунингдек, Кюнгвон университети президенти Ким Донг Же ҳамда Халқаро муносабатлар бўлими бош директори Чун Жу Ёунглар иштирок этишди.

 

 

 

Учрашувда малакали мутахассис кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, икки олийгоҳ ўртасидаги истиқболдаги таълим ва илмий жараёндаги амалий фаолиятларини ташкил этиш каби муҳим масалалар муҳокама этилди. Хусусан, келгусида икки олий таълим муассасалари ўртасида таълим, алмашинув дастурлари, илмий тадқиқотлар ва бошқа тегишли соҳаларда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш келишиб олинди.

 

 

 

 

18:39 / 2023-03-29
Success helper
Success warning