ТМИда “Лекторий концерт” дастури намойиш этилди

ТМИда “Лекторий концерт” дастури намойиш этилди

Жорий йил 28 октябрь куни Тошкент молия институти билан Ўзбекистон давлат филармонияси ҳамкорлиги доирасида “Лекторий концерт” дастури намойиш этилди.

 

Концерт дастурида "Маданият ва санъат фидокори" кўкрак нишони соҳиби, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган хор жамоаси бадиий раҳбари ва дирижёри Гулнора Маликова ҳамда филармония қошидаги Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хор жамоаси ўзининг хор учун махсус қайта ишланган турли миллат қўшиқлари ҳамда ўзбек халқ термаларини моҳирона ижро этиб, санъатга ошуфта бўлган талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчиларни хушнуд этдилар.

 

 

 

Санъат ва маданиятни талаба-ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, қалбларга мусиқа ва ижрочилик санъатига бўлган меҳр-муҳаббатни сингдириш мақсадидаги Ўзбекистон давлат филармонияси бадиий жамоаларининг институтдаги бу каби “Лекторий концерт” дастурлари кейинги ойларда ҳам мунтазам равишда ташкил қилиб борилади.

 

 

 

 

 

18:39 / 2022-10-29
Success helper
Success warning