“2024-йил учун юридик шахсларни солиққа тортишнинг асосий йўналишлари” мавзусида мастер-класс ташкил этилди
Жорий йилнинг 27-декабрь куни институт профессор-ўқитувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги “Бюджет-солиқ илмий тадқиқотлари институти” нинг бош мутахассиси - и.ф.д., профессор Воронин Сергей Александрович томонидан “2024-йил учун юридик шахсларни солиққа тортишнинг асосий йўналишлари” мавзусида мастер-класс ташкил этилди.
Мастер-класс очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, айнан бугунги мамлакатимиз солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, 2024 йил учун амалга киритилаётган солиқ бўйича ўзгаришларнинг ўзига хос хусусиятлари, тадбиркорлик субъектлари учун солиқ юкини камайтиришга қаратилган давлатнинг устувор йўналишлари юзасидан маълумотлар бериб ўтилди.
Мастер-класс савол-жавоблар бой, шунингдек, баҳс-мунозарали тарзда ўтди. Профессор-ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан жуда фаол иштирок этдилар.