"Green Accounting in Uzbekistan: A Pathway to Sustainable Development” мавзусида маъруза дарси ўтилди
Тошкент молия институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси доценти, PhD Ш.А.Халилов Малайзия давлатининг Монаш Университети таклифига биноан “Бухгалтерия ҳисоби ва молия” кафедрасида малака оширмоқда.
20 декабр куни Монаш университетининг “Бизнес” факултетида Халилов Шерзод Ахматович томонидан “Green Accounting in Uzbekistan: A Pathway to Sustainable Development” мавзусида маъруза дарси ўтилди.
Шу билан бир қаторда, Монаш университети “Бизнес” факултети декани профессор Аввари В.Мохан ва “Бухгалтерия ҳисоби ва молия” кафедраси профессори Норита Мохид билан Тошкент молия институти “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси билан тўғридан тўғри илмий алоқаларни ўрнатиш, ҳаммуаллифликда мақолалар тайёрлаш ва уларни институтининг “Халқаро молия ва ҳисоб” илмий журналида нашр этиш имкониятлари, икки томонлама ўзаро алмашинув дастурларини ташкил қилиш ҳамда мутахассислик йўналишини CPA (A Certified Public Accountant) халқаро профессионал ассоциация аккредациясидан ўтказиш тартиби ҳақида суҳбат олиб борилди.
Маълумот учун, Малайзиянинг Монаш университети QS (Quacquarelli Symonds ) рейтингида дунё бўйича 42 ўринда, THE (Times Higher Education) рейтингида дунё бўйича 44 ўринда жой олган.