“Scopus” ва “Web of science” халқаро илмий журналларда мақолалар ёзиш тартиби ва тамойиллари” мавзусида мастер-класс ташкил қилинди

“Scopus” ва “Web of science” халқаро илмий журналларда мақолалар ёзиш тартиби ва тамойиллари” мавзусида мастер-класс ташкил қилинди

 

             Иқтисодиёт факультети “Иқтисодий хавфсизлик” кафедраси томонидан “Scopus” ва “Web of science” халқаро илмий журналларда мақолалар ёзиш тартиби ва тамойиллари” мавзусида мастер-класс ташкил қилинди. Мастер-классда Чехия техника университети профессори, DSc. Ташпулатов Шерзод Набиевич онлайн иштирок этди.


          Мазкур мастер-класс кафедра профессор-ўқитувчиларининг “Scopus” ва “Web of science”  халқаро илмий журналларда  мақола ёзиш тартиби бўйича қимматли маълумот олишига имкон берди. Шунингдек, мутахассис профессор-ўқитувчиларга ёзилган мақолага  мос бўлган халқаро журналларни танлаш, мақолалар ёзиш босқичи, адабиётларни кўриб чиқиш ҳамда ёзиш услубини яхшилаш каби масалаларнинг ечими борасида маъруза қилди.


           Мастер-класс кафедра профессор-ўқитувчилар учун хорижий журналларда илмий мақолалар ёзиш кўникмаларини яхшилаш, маҳорат даражасини ошириш учун хизмат қилади.

15:20 / 2023-12-26
Success helper
Success warning