“Давлат харидлари тизимида тендер ва танловларни ўтказиш механизми” мавзусида мастер-класс ўтказилди
“Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети” кафедраси профессор-ўқитувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Давлат харидлари ва инфратузилма бўлими бошлиғи Кувандиков Равшан Ачилбаевич томонидан “Давлат харидлари тизимида тендер ва танловларни ўтказиш механизми” мавзусида мастер-класс ўтказилди.
Соҳа мутахассиси томонидан Ўзбекистон Республикасида давлат харидларини такомиллаштириш, хусусан, электрон тендер ва танловга ўтиш, электрон платформалардан фойдаланиш ва яшил харидларга босқичма-босқич ўтиш масалалари, шунингдек, мамлакатимизда давлат харидларини принциплар, профессионаллик ва масъулият, асослилик асосида амалга ошириш зарурлиги кўриб чиқилди.
Мастер-класс давомида маърузачи тингловчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди. Мастер-класс юқори назарий ва амалий даражада ташкил этилди. Бундай тадбирларни ўтказиш назария ва амалиётни интегратсиялашга ёрдам беради.