"8-сон Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар" ва "12-сон "Фойда солиқлари""

"8-сон Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар" ва "12-сон "Фойда солиқлари""

2023 йил 27 декабрь куни Тошкент молия институти "Бюджет hisobi ва ғазначилик иши", "Бухгалтерия hisobi", "Audit" ва "Иқтисодий таҳлил" кафедралари профессор-ўқитувчилари иштирокида иқтисод фанлари номзоди, “Амулет Audit” аудиторлик ташкилоти аудитори Хўжабеков Низомиддин Бекбўтаевич томонидан "8-сон Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар" ва "12-сон "Фойда солиқлари"" мавзусида мастер-класс ўтказилди.

 

 

 

Соҳа мутахассиси томонидан мамлакатимизда хўжалик юритувчи субъектларда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар ва фойда солиғи ҳисоблаш билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечими  тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтилди.

 

 

 

Мастер-класс давомида Н.Б.Хўжабеков профессор-ўқитувчилар томонидан мавзуга оид берилган саволларга батафсил жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби мастер-классларнинг ўтказилиши назария билан амалиёт интеграциясини таъминлашга хизмат қилишини қайд этишди.

13:42 / 2023-12-27
Success helper
Success warning