“Молиявий инструментларни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари бўйича ҳисоби” мавзусида  мастер-класс

“Молиявий инструментларни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари бўйича ҳисоби” мавзусида  мастер-класс

Жорий ийл 26 декабрь куни талабаларнинг қишки таътили даврида педагог-ходимларда амалий малака ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида  “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети, “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси профессор-ўқитувчилари учун  “Молиявий инструментларни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари бўйича ҳисоби” мавзусида  мастер-класс ташкил қилинди.

 

Мазкур мастер-классда “Amulet Audit” аудиторлик ташкилотининг ижрочи директори, иқтисод фанлари номзоди Хўжабеков Низомиддин Бегбўтаевич томонидан молиявий инструментларни МҲХС талаби бўйича ҳисобга олишнинг ўзига хос хусусиятлари,  9-сон МҲХС, 32-сон БҲХС, 10-сон МҲХС, 3-сон МҲХС, 28-сон БҲХС, 27-сон БҲХСлар молиявий инструментларни ҳисобга олишдаги хусусияти, уларни тан мезонлари, баҳолаш ва уларни хежлаш масаласи бўйича батафсил маълумотлар берилди.

 

 

 

Мастер класс давомида  профессор-ўқитувчилар томонидан ўзларига қизиқарли бўлган саволларни маърузачига бердилар ва қизғин муҳокамалар билан давом эттирилди.

12:13 / 2022-12-27
Success helper
Success warning