Тошкент молия институтига Инновацион ривожланиш вазири ташриф буюрди

Тошкент молия институтига Инновацион ривожланиш вазири ташриф буюрди

Жорий йилнинг 23 май куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов сайёр қабул ўтказиш мақсадида Тошкент молия институтига ташриф буюрди.

 

 

 

Ташриф жараёнида дастлаб Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарияти ва масъул ходимлари Молия институтининг фаолияти, хусусан муассасада ташкил этилган “Digital finance” инкубация ва акселерация Маркази билан танишди.

 

Шундан сўнг институтининг “Оби ҳаёт” биносида сайёр қабул бошланди. Мазкур учрашувда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулова, институт ректори Тўлқин Тешабаев,  Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Aлимназар Исламкулов, вазирлик бошқарма бошлиқлари, институт профессор-ўқитувчилари, ёш-олимлари, докторантлар ҳамда талабалар иштирок этишди. 

 

 

 

 

 

 

Учрашув очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди. Унда илмий лойиҳалар танловларида фаол иштирок этиш, илмий лойиҳалар ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш, спин-офф компаниялар ташкил этиш, молия соҳасидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимларига қаратилган тадқиқотларни амалга ошириш, ўқув дарсликларини яратиш масалалари муҳокама этилди.

 

 

17:45 / 2022-05-23
Success helper
Success warning