«Оқила аёл - оиланинг зийнатидир»

«Оқила аёл - оиланинг зийнатидир»

Тошкент молия институти Сиртқи факультет Хотин-қизлар кенгаши томонидан  2021 йил 23 ноябрь куни талаба қизлар иштирокида «Оқила аёл - оиланинг зийнатидир» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирга таклиф этилган т.ф.н. доцент Абдуқодирова Лола Қобуловна оилада аёлнинг ўрни қандай бўлиши кераклиги тўғрисида талаба қизларга мазмунли ва керакли маълумотларни бериб ўтди.

Факультет Хотин-қизлар кенгаши раиси Р. Азимбаева оилада ўзаро ҳурмат ва тушуниш муҳитининг аҳамияти борасида кенг тушунчалар бериб ўтди. Давра суҳбати давомида талаба қизлар ўзларининг барча қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоб олдилар.






 

11:21 / 2021-11-25
Success helper
Success warning