Ўқув режаларини ишлаб чиқиш бўйича кадр истеъмолчилари билан фикр алмашинилди

Ўқув режаларини ишлаб чиқиш бўйича кадр истеъмолчилари билан фикр алмашинилди

2022 йил 11 июнь куни Тошкент молия институтида 60410100-“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим йўналиши ва 70410101-“Бухгалтерия ҳисоби”, 70410102- «Аудит» магистратура мутахассисликларининг ўқув режаларини ишлаб чиқиш бўйича кадр истеъмолчилари билан институти Ўқув ишлари бўйича проректори, и.т.ф., проф. Меҳмонов Султонали Умаралиевич, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти” департаменти бўлим бошлиғи, PhD Баракаев Отабек Отақулович, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий ассоциацияси раиси, и.ф.д., проф. Тулаходжаева Миновар Махкамовна, Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар Палатаси Кенгаш раиси, и.ф.д., проф. Каримов Неъматулла Фатхуллаевич ва «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг МҲХСни жорий этиш бўлим бошлиғи, и.ф.н Тухсанов Хамза Ахтамович иштирокида муҳокама олиб борилди ва ўқув режаларини такомиллаштириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

 

МуҳоМуҳокама натижасида, 60410100-“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим йўналиши ва 70410101-“Бухгалтерия ҳисоби”, 70410102- “Аудит” магистратура мутахассисликларининг ўқув режаларидаги фанлар номи ва унинг ўқув дастурлари тубдан ўзгартирилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ 4611-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ACCA ҳалқаро ташкилотидан аккредитация қилишга тайёрлаш бўйича ўзгартиришлар киритилди.

10:18 / 2022-06-13
Success helper
Success warning