Талабаларимиз чемпион!

Талабаларимиз чемпион!

Жорий йилнинг 17-20 март кунлари Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида спортнинг анъанавий Таэкwондо  тури бўйича катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. 

 

Қувонарлиси, мазкур мусобақада  институтимиз «Иқтисодиёт» факультети талабаси Эсонов Содиқ 76кг вазн тоифасида  фахрли I-ўринни эгаллади.

 

Шунингдек, жорий йилнинг 23-25 март кунлари Тошкент Шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси ташаббуси билан спортнинг Мини футбол тури бўйича бўлиб ўтган «Наврўз кубоги»нинг Тошкент Шаҳар босқичида «Молия» факультети талабаси Тўйчиев Аббосбек Нодирбек ўғли Юнусобод тумани жамоаси аъзоси сифатида 1-ўринни эгаллади.

 

Мазкур ғалабалар билан Тошкент молия институти жамоаси, «Иқтисодиёт» ва  «Молия» факультет ҳамда «Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси профессор-ўқитувчиларини  табриклаймиз. Талабаларимизнинг келгусидаги фаолиятига бунданда катта муваффақият ва зафарлар тилаб қоламиз!

16:23 / 2023-03-30
Success helper
Success warning