Вакилларимиз Полотск Давлат университети ректори билан учрашди

Вакилларимиз Полотск Давлат университети ректори билан учрашди

Хабар қилганимиздек, институтимиз вакиллари — проректор Ш.Синдаров ҳамда қўшма факультет декани Т.Баймуратов айни вақтда Полоцк Давлат университетида хизмат сафарида бўлиб турибдилар.

Мақсад — талабаларни Беларус давлатига бориб жойлашиши, ўқиш ва яшаш шароитларини ўрганиш ҳамда ҳар томонлама амалий кўмак бериш ва ҳамкорликни янада кенгайтиришдан иборат.

Куни кеча вакилларимиз Полоцк Давлат университети ректори билан учрашиб, ҳамкорлик доирасидаги ишларни янада кенгайтириш, қўшма таълим жараёнини ривожлантириш бўйича фикр алмашиб олишди.

ТМИ матбуот хизмати

12:44 / 2021-09-03
Success helper
Success warning