2023-2024-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди

2023-2024-ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш бошланди

🖥 2023-2024-ўқув йили учун мақсадли қабул параметрлари ва қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти Билимни баҳолаш агентлигининг мй.узбмб.уз сайтига жойлаштирилди.

 

✅ Абитуриентлар мй.узбмб.уз сайтининг “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул” бўлими орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

 

👨🏻‍💻 Бунда абитуриентлар фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлаш имкониятига эга.

 

📆 Абитуриентларни рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этади. Чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига қабул эса 10 июль куни якунланади.

 

❇️ Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан сертификатга эга бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.

13:58 / 2023-06-21
Success helper
Success warning