Тошкент молия институти «Статистика ва эконометрика» кафедрасида илмий семинар

Тошкент молия институти «Статистика ва эконометрика» кафедрасида илмий семинар

Жорий йилнинг 15 июнь куни Тошкент молия институти «Статистика ва эконометрика» кафедраси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги ҳамкорлигида институтнинг “Cиртқи” факультети талабалари учун илмий-амалий семинар ташкил этилди.

 

 

 

Илмий-амалий семинарда “Аҳоли турмуш даражаси ва кузатувлар статисткаси” бошқармаси бошлиғи Мадаминов Умид Канжабоевич  “Аҳоли турмуш даражаси статистикаси” мавзусида тақдимот қилди.

 

 

Тадбир давомида  «Статистика ва эконометрика» кафедраси аъзолари, институтнинг “Cиртқи” факультети тўртинчи курс талабалари ўзларини қизиқтирган саволлари билан фаол иштирок этди.

18:31 / 2023-06-15
Success helper
Success warning