Тошкент молия институти ҳамда “SEMURG INSURANCE” суғурта компанияси ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

Тошкент молия институти ҳамда “SEMURG INSURANCE” суғурта компанияси ўртасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди

18 — март куни институтда мамлакатимиз суғурта бозорига янги кириб келган компаниялардан бири – « SEMURG INSURANCE» қўшма суғурта компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Унда институт ректори, профессор Т.З.Тешабаев, Ўқув ишлари бўйича проректор С.У.Меҳмонов, Суғурта ва пенсия иши кафедраси мудири Х.Шеннаев, « SEMURG INSURANCE» қўшма суғурта компанияси бош директори И.Абдукаххаров ва компания вакиллари иштирок этишди.

 

 

 

Учрашувда Тошкент молия институти республикамиз молия-банк тизими, шу жумладан, суғурта соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлайдиган таянч олий таълим муассасаси ҳисобланиши, шунингдек, таълим сифатини ошириш, иш берувчиларнинг талаблари асосида кадрлар тайёрлашда таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграция бугунги замонавий ўқув жараёнлари учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

 

 

Шу боисдан суғурта компанияси ва институт ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг йўлга қўйилиши, талабаларнинг амалиёт базаларини кенгайтириш, етук амалиётчи мутахассисларни институтнинг таълим жараёнига жалб этиш, талабалар учун компанияда маҳорат дарсларини ташкил этиш долзарб ҳисобланади.

 

 

Учрашувда «SEMURG INSURANCE» қўшма суғурта компанияси бош директори И.Абдукаххаров бугунги кунда суғурта компаниялари учун малакали кадрларга эҳтиёж юқорилигини ва шу сабабли суғурта соҳасида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш салоҳиятига эга Тошкент молия институти билан ҳамкорлик ўрнатиш компания учун манфаатли эканлигига алоҳида тўхталиб ўтди.

 

 

Учрашув якунида Тошкент молия институти ҳамда « SEMURG INSURANCE» қўшма суғурта компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.

 

 

Маълумот ўрнида айтиш керакки, компания 2020 йилда Россиялик инвесторлар иштирокида ташкил этилган бўлиб, акциядорлик жамияти ҳисобланади. Ҳозирги кунда компания республиканинг барча ҳудудларида 25 тадан ортиқ филиал ва сотиш марказларига эга.
16:19 / 2022-03-18
Success helper
Success warning