“Энг яхши мақола” номинацияси бўйича республика танловининг институт босқичи натижалари эълон қилинди

“Энг яхши мақола” номинацияси бўйича республика танловининг институт босқичи натижалари эълон қилинди

 2019 йил 18 ноябрь куни “Ўзбекистон ёшлари бузғунчи ғояларга қарши” мавзусида “Энг яхши мақола” номинациясидаги танловнинг институт босқичи натижаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

 

 Йиғилишда институт иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Х.Шеннаев танловда фаол иштирок этган барча талабаларга миннатдорлик билдирди. Тадбирда танловнинг Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳамда иқтидорли талаба-ёшлар иштирок этди. Танлов натижаларини институт “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, тарих фанлари доктори, профессор Н.Обламуродов эълон қилди.

 

 Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига асосан танловнинг институт босқичида 1-ўрин Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факультети 3-курс талабаси Махамадалиева Махлияхонга, 2-ўрин Бухгалтерия ҳисоби ва аудит факультети 3-курс талабаси Қодиров Шокиржонга ва 3-ўрин Молия факультети 4-курс талабаси Аззамова Динорага берилди. Ушбу талабаларнинг мақолалари танловнинг республика босқичига тавсия этилди.

 

 Танлов иштирокчилари ва ғолиблари 2019 йил ноябрь ойида бўладиган институт Кенгашида институт ректорининг диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланади.

 

 

16:10 / 2019-11-20
Success helper
Success warning