Хушхабар! Бир гуруҳ иқтидорли талаба-ёшларимиз Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси ҳамда номли давлат стипендия соҳиблари бўлишди
Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирининг 2023-йил 4-декабрдаги “2023/2024 ўқув йили усҳун республика олий таълим муассасалари бакалавриат босқичи талабаларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини тайинлаш тўғрисида”ги 516-сонли буйруғи асосида Тошкент молия институтининг 9 нафар иқтидорли талабалари Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси ҳамда номли давлат стипендия соҳиблари бўлишди.
Хусусан, “Банк иши” факультети 4-босқич талабаси Хамрохўжаева Ситорабону Темур қизи Президент давлат стипендияси, “Молия” факультети 4-босқич талабаси Ахмедова Шохистахон Аслиддин қизи Ислом Каримов номли давлат стипендиясига муносиб деб топилди.
Шунингдек, қуйидаги иқтидорли талаба-ёшларимиз Навоий номли давлат стипендияси совриндорлари бўлишди: