Хорижий фуқаролар суҳбат асосида ўқишга тавсия қилинди
Жорий йилнинг 20 август куни Тошкент молия институти кундузги ва сиртқи таълим шаклидаги бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш мақсадида ҳужжат топширган хорижий фуқаролар учун белгиланган тартибда суҳбат жараёни ўтказилди.
Суҳбат жараёнида абитуриентларга касбий иштиёқи ва ўқишга кириш сабаблари, таълим йўналишига мувофиқ келувчи фанлар мажмуаси бўйича эгаллаган билим даражаси ҳамда умумий интеллектуал даражасига оид саволлар берилди. Суҳбат якунида уларни институтнинг тегишли бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга тавсия этиш бўйича комиссия қарори қабул қилинди.
Маълумот учун айтиш жоизки, 2022/2023 ўқув йилида Россия, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган абитуриентлардан Тошкент молия институти қабул комиссиясига кундузги ва сиртқи таълим шаклидаги бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар топширилган.