Тошкент молия институти Банк иши факультетида АТБ «Микрокредитбанк» ҳамда ХАТБ «Ориент Финанс Банк» Юнусобод филиали ҳамкорлигида талабаларни иш билан таъминлаш бўйича суҳбат ташкил этилди
Жорий йилнинг 5-7 апрель кунлари Банк иши факультетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 4 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 19-сон баёни 3-иловаси билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабалари бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича «Йўл харитаси» нинг 2.1-бандини ижросини таъминлаш яъни Ишлашга эҳтиёжи мавжуд талабаларни ишга жойлаштириш мақсадида Банк иши факультети ҳамда АТБ «Микрокредитбанк» ва ХАТБ «Ориент Финанс Банк» Юнусобод филиали ҳамкорлигида талабаларни ишга қабул қилиш бўйича банкнинг масъул ходимлари ҳамда 3-4 босқич талабалари иштирокида суҳбат ташкил этилди.
Суҳбатни ташкил этишдан асосий мақсад талабаларга таълим ва касбий ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқарадиган ва мустаҳкамлайдиган иш топишга ёрдам беришдир.
Банкларнинг масъул ходимлари талабаларни суҳбат асосида иш қабул қилиш бўйича ҳар бир талаба билан суҳбат ташкил этди. Суҳбатдан ижобий ўтган талабалардан АТБ «Микрокредитбанк» га 25 нафар ҳамда ХАТБ «Ориент Финанс Банк» Юнусобод филиалига эса 8 нафар талабалар ишга қабул қилиниши айтиб ўтилди.