“Талабалар лигаси” спорт мусобақалари институт босқичи сарҳисоб қилинди, ғолиблар аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-115 сон қарори, Президент раҳбарлигида 2023 йил 11 апрель куни “Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ҳамда Президентнинг “2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига комплекс тайёргарлик кўриш ҳамда шахматни оммавий ҳаракатга айлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 8 майдаги ПҚ-150-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, стол тенниси ва шахмат турлари бўйича Тошкент молия институти талаба-ёшлари ўртасида ўтказилган “Талабалар лигаси” спорт мусобақалари юқори савия ва кайфиятда ташкил этилди.
Жорий йилнинг 18 декабрь куни мазкур спорт мусобақаларининг институт босқичининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди. Унда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар, машҳур спорт усталари, элимиз суйган санъаткорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Институтнинг “Ёшлар билан ишлаш, маданият ва маърифат” бошқармаси, “Жисмоний маданият ва спорт фаолияти” кафедраси томонидан ташкил этилган мазкур олийгоҳ босқичида жами 144 та мусобақа ўтказилди. Унда 15372 нафар талаба фаол иштирок этди. Талабаларни спортга жалб қилиш, оммавий спорт турларини янада ривожлантириш, талаба-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда ушбу лиганинг ўрни катта аҳамиятга эга бўлди.
Сентябрь-декабрь ойида ўтказилган “Талабалар лигаси” спорт мусобақалари институт босқичи натижаларига кўра, умумий ҳисобда:
3-ўринни “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети жамоаси;
2-ўринни “Иқтисодиёт” факультети жамоаси;
1-ўринни “Молия” факультети жамоаси эгаллади.
Шахмат спорт тури бўйича йигитлар орасида:
I ўрин - Қурбонов Абдулазиз ММТ-10 гуруҳ талабаси;
II ўрин - Юлдашев Мехриддин МСТ-70 гуруҳ талабаси;
III ўрин - Ташниёзов Нодир SSFT-10 гуруҳ талабаси.
Қизлар орасида:
I ўрин - Акрамова Азиза ИМ-70 гуруҳ талабаси;
II ўрин - Хуррамова Дилдора БНГ-62 гуруҳ талабаси;
III ўрин - Жалилова Гулруҳ СТ-20 гуруҳ талабаси.
Стол теннис спорт тури бўйича йигитлар орасида:
I ўрин - Отамуродов Отабек ММТ-71гуруҳ талабаси;
II ўрин - Тоиров Абдуғаффор СБА-73гуруҳ талабаси;
III ўрин - Зарипов Нозим XBA-91-И гуруҳ талабаси.
Қизлар орасида:
I ўрин - Мирзаева Гавҳар МСТ-71гуруҳ талабаси;
II ўрин - Абдурахимова Дилноза СТ-71гуруҳ талабаси;
III ўринни - Умирзақова Азиза ББИ-90 гуруҳ талабаси.
Волейбол спорт тури бўйича қизлар жамоалари орасида:
I ўрин - “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети жамоаси;
II ўрин - “Банк иши” факультети жамоаси;
III ўрин - “Магистратура ва кечки таълим” факультети терма жамоаси.
Волейбол спорт тури бўйича йигитлар жамоалари орасида:
I ўрин - “Иқтисодиёт” факультети жамоаси;
II ўрин - “Сиртқи таълим” факультети жамоаси;
III ўрин - “Молия” факультети терма жамоаси.
Баскетбол спорт тури бўйича жамоалари орасида:
I ўрин - “Иқтисодиёт” факультети жамоаси;
II ўрин - “Молия” факультети жамоаси;
III ўрин - “Қўшма” факультети терма жамоаси.
Футбол спорт тури бўйича йигитлар жамоалари орасида:
I ўрин - “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” факультети жамоаси;
II ўрин - “Солиқлар ва суғурта” факультети жамоаси;
III ўрин -“Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети терма жамоаси.