Тошкент молия институти  вакиллари «Таълим ва Мутахассислик» кўргазмасида иштирок этишди

Тошкент молия институти  вакиллари «Таълим ва Мутахассислик» кўргазмасида иштирок этишди


Жорий йилнинг 18-19 март кунлари Савдо-Саноат палатаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва «Эхпоcонтаcт» компанияси томонидан 24 - Халқаро «Таълим ва Мутахассислик» кўргазмаси ўтказилмоқда.








Мазкур кўргазмада институтнинг Маркетинг ва талабалар амалиёти бўлими вакиллари иштирок этишмоқда. 

Кўргазма иштирокчиларига Тошкент молия институтида таълим жараёнлари, институтда тайёрланаётган бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича таълим олиш имкониятлари, шунингдек, институтнинг хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқалари, бундан ташқари институтда талабалар учун яратилган имкониятлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар берилди.





 

20:20 / 2022-03-18
Success helper
Success warning