Тошкент молия институтида 2022 йилга мўлжалланган илмий-тадқиқот фаолияти якунлари, номдор стипендиатларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Тошкент молия институтида 2022 йилга мўлжалланган илмий-тадқиқот фаолияти якунлари, номдор стипендиатларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди


Жорий йилнинг 22-февраль куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Президенти, номли давлат стипендиялари ҳамда “Ректор стипендияси”, “Абдулла Қаҳҳор” ғолибларини тақдирлаш маросими ташкил этилди.






 

2022-2023 ўқув йилида Тошкент молия институти иқтидорли талабалари кўплаб ютуқларга эришдилар.

Жумладан: 1 нафар Президент стипендияси, 6 нафар Алишер Навоий стипендияси, 1 нафар Ислом Каримов стипендияси, 10 нафар Ректор стипендияси, 5 нафар Мурод Шарифходжаев, 3 нафари Абдулла Қаҳҳор номли стипендиялари соҳиблари бўлдилар.

 


 
















 



 

 

Шунингдек, институт салоҳиятини ошишида ўзининг илмий фаолияти билан юқори натижалар қайд этаётган қатор профессор-ўқитувчилар тегишли номинациялар бўйича тақдирланди.

 

Энг яхши инновацион лойиҳа муаллифи номинацияси бўйича – Корпоратив Молия ва қимматли қоғозлар кафедраси доценти Қурбонов Жавлон Жўрабекович;

 

Энг фаол илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш номинацияси бўйича – Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт кафедраси ва кафедра мудири Илҳамова Ёдгорхон Саидахмедовна;

 

Энг кўп муаллифлик гувоҳномаси олган кафедра номинацияси бўйича – Молия кафедраси ва кафедра мудири Қобулов Хотамжон Абдукаримович;

 

Энг юқори илмий салоҳият номинацияси бўйича – «Солиқлар ва солиққа тортиш» кафедраси ва кафедра мудири Кузиева Наргиза Рамазановна;

 

Илмий-тадқиқот фаолиятининг мақсадли кўрсаткичларини бажариш номинацияси бўйича – «Менежмент ва маркетинг» кафедраси ва кафедра мудири Аллаёров Шамсиддин Амануллаевич;

 

Энг кўп Scopus ва Web of science маълумотлар базасида индексация қилинган мақолалар номинацияси бўйича – «Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар» кафедраси ва кафедра мудири Тошмуродова Бибисора Эгамовна

 

16:40 / 2023-02-22
Success helper
Success warning