Тазйиқ ва зўравонликка қаршимиз!

Тазйиқ ва зўравонликка қаршимиз!

Тошкент молия институтида «25 ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни» муносабати билан ўтказилаётган «Биз зўравонликка қаршимиз» акциялари доирасида «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз!» мавзусида навбатдаги давра суҳбати бўлиб ўтди. 





Тадбир институт Хотин-қизлар кенгаши томонидан ташкил этилди. Унда Тошкент Давлат юридик университети, «Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи» кафедрасининг профессори, юридик фанлари доктори Мухитдинова Феруза Абдурашидовна, Юнусобод туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ибрагимова Шахзода Набиевна, Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник Абзалова Шахноза Ганиевна, катта лейтенант Сапарова Елеонора Рустамовна, Дин ишлари бўйича қўмита Юнусобод тумани бош мутахассиси Жумаев Шохрух Шуҳратжон ўғли иштирок этиб, таълим муассасаларида ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш борасидаги қимматли фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.








Тадбирда хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги  қадр-қимматини ошириш, таълим муассасаларида уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, ислом динида эркак ва аёлнинг мавқейи, мамлакатимизда хотин-қизлар манфаатларининг ҳуқуқий ҳимояси каби масалаларда фикр алмашинилди, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояланиш мавзусидаги видеороликлар намойиш қилинди. 

Тадбирда институтнинг «Бюджет ҳисоби ва ғазначилик» факультети талабалари ҳамда туман маҳаллаларининг бир гуруҳ фаол аёллари иштирок этдилар.

10:31 / 2021-11-29
Success helper
Success warning