Институт доценти “Турк дунёси интеграциясида ҳамкорликни кенгайтириш лойиҳаси” доирасида Эгей университетида малака оширмоқда

Институт доценти “Турк дунёси интеграциясида ҳамкорликни кенгайтириш лойиҳаси” доирасида Эгей университетида малака оширмоқда

Жорий йилнинг 1 июнь куни Туркия Республикасининг Измир шаҳрида жойлашган Эгей университетида “Турк дунёси интеграциясида ҳамкорликни кенгайтириш лойиҳаси” (TDEABP 2021-2025) доирасида 21 таълим дастурига старт берилди.

 

 

 

Мазкур таълим дастурида институт “Ўзбек ва рус тиллари” кафедраси мудири, п.ф.н., доц. Юнусова Нилуфар Хамраевна ҳам иштирок этмоқда. Шунингдек, мамлакатимизнинг 10та олий таълим муассасаларидан 40дан ортиқ профессор-ўқитувчилар ушбу лойиҳа доирасида малакасини оширмоқда

 

 

Таъкидлаш жоизки, лойиҳа туркий давлатларнинг таълимнинг барча йўналишлари бўйича қўшма ҳаракатчанлигини янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда ҳамда дастур янги авлод педагогларини тайёрлашга қаратилган. Лойиҳа Измирнинг Эге университети ва ИКСАД (Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий тадқиқотлар институти) лойиҳа бўлими томонидан биргаликда ишлаб чиқилган бўлиб, олий ўқув юртлари томонидан таълим, фан ва маданият соҳасида қардош халқларни бирлаштириш мақсадида амалга оширилмоқда.



П.ф.н., доцент Н.Х.Юнусова Эгей университети Измир шаҳрида Туркия малака ошириш курсларда қатнашмоқда. Эгей университет ректори проф., др. Меҳмет Эрсан ва Эге университети проректори проф., д.р Меҳмет Ержан, ИКСАД Бош котиби – Қалдигул Адилбекова, Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий тадқиқотлар институти – İКСАД Таълим лойиҳалари раҳбари Адилҳан Шорабек, шунингдек, Эге университети халқаро ҳамкорлик ходимлари томонидан лойиҳа доирасидаги тадбирлар савияда ташкил этилганини таъкидлаб ўтди.

 

 


 

Маълумот учун: Эгей университети жаҳон университетларининг академик 1000талик рейтингида 913 ўринни эгаллаб турибди.

09:13 / 2023-06-07
Success helper
Success warning