Ўзбекистонда Technovation Girls-2023 халқаро технологик танловига рўйхатдан ўтиш бошланди!

Ўзбекистонда Technovation Girls-2023 халқаро технологик танловига рўйхатдан ўтиш бошланди!

Республиканинг барча ҳудудларидан қуйидагиларни ўрганишни истайдиган 12-18 ёшли фаол қизлар:

мобил иловаларни ишлаб чиқиш;

бизнес-режалар ёзиш ва ижтимоий стартапларни ишга тушириш;

сунъий интеллект бўйича билимларга эга бўлиш;

жамоада ишлаш;

видео суратга олиш;

лойиҳа тақдимотини тайёрлаш ва омма олдида чиқиш қилиш;

БМТ Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳақида билиб олиш;

Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг ИТ-компанияларида муваффақиятли ишлаётган қизлар билан танишиш.

 

Оффлайн-тренинглар ва семинарлар 3 та шаҳар — Тошкент, Нукус ва Фарғонада ўтказилади. Онлайн-семинарларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги жамоалар қатнашишлари мумкин.

 

Сизда технологик ва ижтимоий тадбиркорлик соҳасида ўз кучингизни синаб кўриш каби ноёб имконият мавжуд! Сиз менторлар кўмагида жамоангиз билан мамлакатимиздаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган мобил иловаларни яратасиз. Ўзбекистоннинг энг яхши жамоалари халқаро танлов финалига чиқиши ва Кремний водийсига (АҚШ) бориши мумкин.

Technovation Girls йирик танлови Ўзбекистонда 2016 йилдан буён ўтказиб келинади.


• 2017 йилда Techno Squad жамоасининг иштирокчилари ота-оналари билан биргаликда Technovation Challenge финали ўтказилган Сан-Франсиско шаҳрида бўлишди.


• 2018 йилда Сан-Франсиско шаҳрида ўтказилган финалда Ўзбекистонни Generation Z жамоаси тақдим этди.


• 2021 йилда IT Ladiyes жамоаси халқаро финалга чиқиб, ўз лойиҳасини Junior Regional Winner in Asia сифатида тақдим этди.

 

Навбатдаги ғолиб сизлар бўлишингиз мумкин! Дастурда қатнашиш бепул. Инглиз тилини билиш шарт. Қатнашиш учун барча халқаро танловнинг сайтида рўйхатдан ўтиши лозим: https://my.technovationchallenge.org/

 

15:50 / 2023-01-09
Success helper
Success warning